Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 17/05/2016 О‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари масъулияти янада ортмоқда
О‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари масъулияти янада ортмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугун мустақил, замонавий, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, либерал иқтисодиёт ва эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, мамлакатда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик, халқ фаровонлигини таъминлаш энг устувор вазифалардан ҳисобланади. Мазкур жиҳатларга алоҳида эътибор қаратаётган О‘zLiDeP депутатлик корпуслари ҳам бу борада тизимли ишларни ҳаётга татбиқ этиб келмоқда.

Бу борада Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашида мавжуд 55 та депутатлик ўрнининг 24 тасида О‘zLiDeP депутатлик гуруҳи вакиллари бўлса, 130 нафар Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида фаолият юритаётган депутатлик гуруҳи аъзолари ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда партия электоратини ҳимоя қилиш, аҳоли фаровонлигини ошириш борасида фаоллик кўрсатиб келмоқда.

2015 йилги таҳлиллар шундан далолат берадики, депутатлик гуруҳлари томонидан тегишли ташкилот ва мансабдор раҳбарларга 150 га яқин депутатлик сўровлари юборилиб, улар асосида чора-тадбирлар амалга оширилди. Шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий масалалари юзасидан 82 та депутатлик гуруҳи йиғилишларида мансабдор шахсларнинг ҳисоботи эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Бу борада аввало, Халқ депутатлари Термиз шаҳар, Узун, Жарқўрғон, Денов, Музробот ва Шўрчи туман Кенгашларидаги партиянинг депутатлик гуруҳлари фаолиятидаги ижобий кўрсаткичларни алоҳида қайд этиш жоиз. Шунингдек, Сайловолди платформасида белгиланган долзарб вазифаларни, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси юзасидан депутатлик назорати фаолиятини амалга ошириш ҳамда қонун ижодкорлиги фаолиятида фаол иштирок этишларини самарали ташкил этиш мақсадида партия ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида туркум семинар-тренинглар, ўқув-семинарлар ўтказилиб келинмоқда.

Ахмад Нарзуллаев, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги О‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси:

– Сайловолди Дастурида белгиланган вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этиш биз депутатларнинг зиммасига катта масъулиятлар юклайди. Зотан, партия электорати ва ҳайрихоҳларининг олдидаги айрим муаммоларни ўрганиш, тадбиркорлик, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликлари олдида турган тўсиқларни бартараф этишда албатта, депутатлик корпусларининг ўрни ва роли катта. Ўтган йилда О‘zLiDeP Термиз шаҳар депутатлик гуруҳи вакиллари сайловчилар мурожаатлари бўйича Термиз шаҳридаги турли идораларнинг мансабдор шахсларига жами 20 дан ортиқ депутатлик сўровлари юборилиб, уларнинг деярли барчасини ижобий ҳал этишга эришилди. Қолаверса, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари йиғилишларига киритилган 2 та таклиф бўйича ҳам қарорлар қабул қилинди ва сессиялар муҳокамасига киритилди. Масалан, янги қурилаётган кўп қаватли уйларни гўзал, шинам массивларга айлантиришда доимий равишда сув, газ, электро-энергияси билан таъминланишини мониторинг қилиб бориш, ахоли яшаш жойлари ва кўп қаватли уйларнинг олдиларини, ён-атрофларини ободонлаштиришда чиқинди тозалаш машиналарини кўпайтириш таклифлари билдирилди.

Қурбон Шукуров, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги О‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси:

– Бугун вилоят депутатлик гуруҳлари томонидан О‘zLiDeP электорати манфаатларини ифода этадиган, жойларда қулай ишбилармонлик муҳитини қарор топтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожига халақит бераётган тўсиқ ва ғовларни бартараф этишга қаратилган депутатлик назорат ишлари олиб борилмоқда.

Масалан, биргина қулай инвестицион муҳитни шакллантириш орқали иқтисодиётга киритиладиган хусусий инвестициялар ҳажмининг жадал ўсишини таъминлаш юзасидан жавобгар раҳбарларнинг масъуллигини ошириш ҳамда депутатлик назоратини ўрнатиш мақсадида жорий йилдаги инвестицион лойиҳаларнинг вилоятда ижроси юзасидан Халқ депутатлари О‘zLiDeP вилоят Кенгаши депуталик гуруҳи аъзолари томонидан вилоят Иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи С.Ҳолиқовнинг хисоботи эшитилди. Натижада мазкур масала юзасидан депутатлар томонидан доимий комиссия йиғилишларида таклифлар берилди ва муҳокама этилди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улушини янада ошириш, тадбиркорлар манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилиш, улар йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, аҳолининг турмуш даражасини янада юксалтириш, уларнинг сиёсий билимларини юксалтириш, жойларда қонун устуворлигини таъминлаш борасида О‘zLiDeP депутатлик гуруҳи вакиллари кучли депутатлик назоратини олиб борган ҳолда фаоллик кўрсатишлари устувор вазифалардан бири саналади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг