Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 17/06/2016 O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари фаолият самарадорлигига эътибор қаратмоқда
O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари фаолият самарадорлигига эътибор қаратмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Маълумки, партиянинг сайловлардан кейинги фаолияти асосан давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланган депутатларга, партия фракцияси ҳамда партия гуруҳлари фаолиятига боғлиқ бўлади.

Бугунги кунда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги O‘zLiDeP партия гуруҳлари фаолияти ҳақида тўхталар эканмиз, улар томонидан, энг аввало, партия электорати манфаатларини ифода этадиган қонунларнинг ижро этувчи ҳокимият, яъни, ҳокимликлар томонидан жойларда қандай бажарилаётгани устидан қатъий депутатлик назоратини олиб бораётганликларини алоҳида қайд этиш жоиздир.

Депутатлик назорат-таҳлил фаолияти O‘zLiDeP партия гуруҳлари томонидан самарали тарзда қўлланиб келинмоқда. Амалдаги Қонунлар ва давлат Дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, ҳукумат қарорлари, шунингдек, ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш Дастурларига киритилган вазифалар ижроси депутатлик назорат-таҳлил фаолиятининг предмети бўлиб хизмат қилмоқда.

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларининг назорат-таҳлил фаолиятини рақамлар мисолида кўрадиган бўлсак, 2013 йилда 308, 2014 йилда 315, 2015 йилда эса 316 маротаба депутатлик назорат-таҳлил фаолиятини олиб борган.

Бундай фаолиятининг муҳим жиҳатлари шундан иборатки, бунда жойларда ислоҳотларнинг ижтимоий самарасини оширишга халақит бераётган жиддий камчилик ва нуқсонларни аниқлаш, уларни очиқ, ошкора ва амалий руҳда муҳокама қилиш билан бирга, маҳаллий кенгаш депутатларининг қонун ижодкорлиги фаолиятида фаол иштирок этиш имкониятини беради. Яъни, давлат бошқаруви асосини қонунлар ташкил этар экан, O‘zLiDeP партия гуруҳларининг назорат-таҳлил фаолияти билан қонун ижодкорлиги соҳасида фаол иштирок этишлари ва зарур ҳуқуқий тартибга солиш тизимининг мукаммал бўлишини таъминлашга хизмат қилмоқда.

O‘zLiDeP партия гуруҳлари ва алоҳида депутатларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан юборган сўровларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни изчил ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорликни фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш асосида қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, ҳудудларни социал-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим масалалари устуворлик касб этмоқда. Шу маънода O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзоларининг депутатлик сўровлари 2013 йилда 2872 та, 2014 йилда 3120 та ҳамда 2015 йилда 3250 тани ташкил этди.

Шунингдек, энергетика, йўл-транспорт ва коммуникацион инфратузилмалари, интеллектуал меҳнат соҳасида фуқаролар, энг аввало, ёшлар ва аёлларнинг имкониятларини рўёбга чиқариш, соғлиқни сақлаш соҳасига хусусий капитални жалб этган ҳолда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда соғлом рақобат муҳитини яратиш, ёшларнинг иш билан бандлиги, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш масалалари партия гуруҳларининг диққат марказида бўлмоқда.

Қолаверса, муҳокама этилаётган масалалар юзасидан партия гуруҳларининг амалий таклифлари ишлаб чиқилиб, улар Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маъқулланиб тегишли қарорлар қабул қилинмоқда.

Сўнгги йилларда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан Халқ депутатлари Кенгаши сессияларига киритилган таклифлар сон ва сифат жиҳатидан юксалиб бораётганлигини кўриш мумкин. Мисол учун, 2013 йилда 423 та, 2014 йилда 485 та, 2015 йилда эса 682 та таклифлар сессияларга киритилган.

Муҳими шундаки, давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари мансабдор шахслари сўровда кўтарилган масалалар бўйича асосланган изоҳ ва ҳар томонлама тушунтириш бермоқдалар. Бу эса ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати механизмларини янада ривожлантириш учун ҳокимиятнинг нафақат марказий органларида, балки жойларда — вилоятларда, туман ва шаҳарларда ҳам эришиш учун партиянинг имкониятлари, яъни Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги кўпчилик депутатлик ўринларига эга бўлган партия сифатида илдам ҳаракат қилаётганлигининг далолатидир.

O‘zLiDeP депутатларига ўз муаммолари билан мурожаат қилаётган фуқаролар сонининг тобора ошиб бораётганлиги, энг аввало, мурожаатларнинг ижобий ҳал этилаётганлиги, муаммоларнинг ўз жойида ечимини топаётгани билан боғлиқдир.

O‘zLiDePда самарали амал қилаётган “қуйидан – юқорига” тамойили асосида партиявий вазифаларни бажариш ва қонун ижодкорлигида фаол қатнашишда партиянинг барча тузилмалари ва депутатларининг ўзаро самарали ҳамкорлиги таъминланмоқда.

Партия гуруҳларининг жойларда ижро этувчи ҳокимият идораларини шакллантириш жараёнига фаол таъсирини таъминлаш учун барча ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлардан тўлақонли фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилади.

Шу мақсадда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партиялар гуруҳлари фаолиятини жонлантириш, барча бўғиндаги ижро этувчи тузилмаларнинг минтақалар ижтимоий-иқтисодий тараққиётига доир амалий вазифаларни ҳал этиш ишига O‘zLiDeP таъсирини янада ошириш лозимлигини даврнинг ўзи талаб этмоқда.

O‘zLiDePнинг сиёсий майдондаги мақсади ҳам, энг аввало, ҳаётда онгли яшайдиган инсонларни бирлаштириш ва юксак мақсадларга сафарбар этишдан иборатдир. Буни унутмаслик, партияни янада мустаҳкамлаш ва янги босқичга кўтариш O‘zLiDeP депутатларининг виждон ишига айланиши керак.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг