Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 04/05/2017 “O`zLiDeP “Аёллар қаноти” куни
“O`zLiDeP “Аёллар қаноти” куни
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугун ҳар бир инсондан фаоллик, ташаббускорлик талаб қилинмоқдаки, токи юртимиз бунданда гуллаб-яшнасин, халқимиз фаровонлиги бунданда юксалсин.

Мана шундай ташаббускорлик O`zLiDePнинг “Аёллар қаноти” фаолларининг ҳар бир ишида намоён. Хотин-қизларга тадбиркорлигини бошлаш учун банклардан кредитлар олишда кўмак бериш, ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш ёки хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш дейсизми партия Дастурида кўрсатилган барча мақсад ва вазифаларни ҳаёга татбиқ этишда бирдамлик билан, масъулиятни ҳис этган ҳолда фаолият юритяптилар.

Партиянинг Мирзачўл туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳининг ана шундай жон куярлари ташаббуси билан туманда “O`zLiDeP “Аёллар қаноти" куни” шиори остида “Китоб-маънавият бешиги” мавзуида китоблар кўргазмаси, “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ва қизлар ўртасида футбол мусобақалари ташкил этилди.

—Тадбирдан кўзланган мақсад опа-сингилларимизнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аёллар учун ижтимоий кўтаринкилик муҳитини яратиш ва аёлларнинг мамлакатимиз ривожида бевосита иштирокини таъминлаш, уларда ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини ошириш, соғлом авлодни вояга етказишлари учун зарурий шарт-шароитларни яратиб беришдан иборат, - деди O`zLiDeP Мирзачўл туман кенгашидаги “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари Холбиби Қобилова. —Бугунги тадбирларимизга туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи вакиллари, шоирлар, малакали шифокорлар, устоз мураббийлар, тадбиркор ва фермер аёллар ва маҳаллалардаги хотин-қизларни жалб этганмиз.

Дастлаб, O’zLiDePнинг сайловолди дастурида ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган китоблар кўргазмаси ташкил этилди.Унда ҳомий ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида “Фарзандимга китоб совға қиламан” мавзуида китоб марафони ўтказилди. Катта ёшли китобхонлар ўзлари севиб ўқиган китобларини ёш ўқувчиларга совға қилдилар.

—Замонавий аёл тафаккурини шакллантириш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш партиянинг доимий эътиборида, - дейди туман Кенгашидаги О’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Эржигит Эргашев. —Шу боис, партия томонидан аҳоли ўртасида китобхонликни ва китоб мутолаасини оммалштириш мақсадида “Дурдона” лойиҳаси ўтказилмоқда. Унда барчани бирдек қизиқтира оладиган турли тадбирлар, танловлар ўрин олган. Мақсадимиз, ўсиб келаётган фарзандларимиз бувиларимиз, оналаримиз каби ҳар томонлама зукко ва тиришқоқ бўлиб улғайсинлар.

“O`zLiDeP “Аёллар қаноти” куни”нинг биринчи қисми якунида тадбир иштирокчиларига файзли дастурхон ёзилиб, миллий таомларимиздан палов тортиқ қилинди.

Тадбирнинг иккинчи ярмида партиянинг “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида 100 нафардан ортиқ хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Малакали шифокорлар опа-сингилларимизни кўрикдан ўтказиб, уларнинг 18 нафарига саломатлигини тиклаш учун йўлланмалар беришди.

—Авваллари туманимизда бундай тадбирлар ўтказилмаган эди, - дейди тиббий кўрик иштирокчиси Наргиза Иброҳимова. —Айниқса, барча саъйи-ҳаракат биз хотин-қизларга қаратилганлиги кўнглимизни кўтарди. Бугунни мирзачўллик аёллар куни, десак ҳам бўлаверади. Бизларнинг билимларимизни бойитишга, саломатлигимизни тиклашга эътибор қаратган O`zLiDeP фаолларидан миннатдормиз.

Тиббий кўрикдан ўтган опа-сингилларимиз қизлар ўртасидаги футбол мусобақасига таклиф этилди.

Унда 2002-2003 йилларда туғилган қизлардан иборат 18 та жамоа ўзаро куч синашди. Ғолиб бўлган жамоаларга партиянинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбирда партия фаолларининг аёлларга кўрсатаётган эътиборини ҳис этиб, партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 15 нафар хотин-қизлар O`zLiDeP сафига қабул қилинадиган бўлди.

Тадбир якунида ташкилотчилар шу каби тадбирларни вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказишга келишиб олдилар.

O`zLiDeP Мтбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг