Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Ўзбекистон 05/02/2025 Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади

Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунни имзолади. Қонун озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. 

Қонун аҳолининг озиқлик қимматига эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан хавфсиз овқатланишини таъминлашга, самарали бозор механизмларини шакллантириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқаришга нисбатан татбиқ этилади.

Вазирлар Маҳкамаси озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди ҳамда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги юзага келганда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тезкор чора-тадбирларни белгилайди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг мақсади мамлакат аҳолисининг ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқариш ҳисобига қаноатлантиришдан иборат.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари мамлакатнинг демографик, ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларига асосан ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг