Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 23/02/2019 Озарбайжонда дзюдо бўйича халқаро турнир старт олди
Озарбайжонда дзюдо бўйича халқаро турнир старт олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 23 феврал куни Озарбайжонда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги «Cadet International tournament U 18» халқаро турнири бошланди. Мусобақада жаҳоннинг 8 мамлакатидан ёш дзюдочилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда. Беллашувларда мураббий Тоҳир Файзиев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Терма жамоамиз Озарбайжонга қуйидаги таркибда йўл олган:

-44 кг: Хосият Ҳасанбоева

-55 кг: Баҳром Ботуров

-57 кг: Шукуржон Аминов

-60 кг: Нодирхўжа Саметдинов, Камолиддин Бахтиёров

-66 кг: Суҳроб Тошбоев

-70 кг: Ирисхон Қурбонбоева

+90 кг: Исломбек Равшанқулов

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг