Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Спорт 05/03/2025 Ойбек Қосимов Грузия спорт вазири Шалва Гоголадзе билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ойбек Қосимов Грузия спорт вазири Шалва Гоголадзе билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги делегациянинг расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) Бош котиби Ойбек Қосимов ва Грузия спорт вазири Шалва Гоголадзе ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳам иштирок этди.

Учрашувда спорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Тажриба алмашиш, спортчиларни тайёрлаш ва олимпия ҳаракатини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди.

Халқаро спорт тадбирлари доирасида ҳамкорлик истиқболлари алоҳида эътиборга олинди.

Ойбек Қосимов Ўзбекистон Грузия билан спорт алоқаларини мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлаб, бундай учрашувлар умумий мақсадларга эришишда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди. Шалва Гоголадзе эса Грузиянинг спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёрлигини билдирди.

Грузия делегациясининг ташрифи нафақат сиёсий ва иқтисодий, балки спорт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди. Келишувлар ҳар икки давлат спорт салоҳиятининг ўсиши учун янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг