Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 23/07/2023 ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди
ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, уни Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 19 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур фуқаро ушбу пул маблағидан 16 минг АҚШ долларини Андижон давлат тиббиёт институтида декан ўринбосари лавозимида ишловчи шахсга бериши кераклиги маълум бўлиб, сўралган пулни олган вақтида у ҳам ушланди.

Шунингдек, мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган ушбу олий ўқув юртининг ўқитувчиси ҳам ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Юқоричирчиқ туманида яшовчи шахс 2 нафар фуқарони Чирчиқ давлат педагогика университетининг бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 12,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро давлат педагогика институти ходими 2 нафар фуқарони мазкур олий ўқув юртининг ҳарбий таълим факультетига ўқишга кириш учун бўладиган имтиҳонлардан ўтказиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Гулистон туманида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахс Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи фуқарони Гулистон давлат университетининг жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 3900 АҚШ доллари ва 1 млн. 150 минг сўм олган вақтида ушланди.

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи, 1995 йилда Хоразм вилоятида туғилган шахс ўзганинг ишончига кириб, унинг ўғлини Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 2-босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириб, мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларидан бирининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1600 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ва шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг