Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 23/04/2019 ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни онлайн қабул қилиш хизмати жорий этилади
OTMga o'qishga kirish uchun hujjatlarni onlayn qabul qilish xizmati joriy etiladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ҳужжатларни топшириш жараёнида абитуриентларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ва Ягона интегратор UZINFOCOM биргаликда, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали олий таълим муассасаларига онлайн тарзда ариза қабул қилиш хизматини жорий этиш бўйича ишлар олиб боришмоқда.

Жорий этилаётган ушбу хизмат тури ўз навбатида, абитуриентларга узоқ навбатларда кутмаслик билан бир қаторда, уларнинг вақтини ва молиявий харажатларини қисқартиришга имкон беради (масалан, Нукуслик абитуриент ҳужжат топшириш учун Тошкентга келиши талаб этилмайди), ушбу имкониятларга эса олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг қулай, тезкор ва ишончли механизми орқали эришилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ягона порталда мазкур хизматнинг қуйидаги қулайликлари жорий этилмоқда:

  1. Абитуриентнинг шахсий маълумотлари автоматик тарзда тўлдирилади, ушбу қулайлик идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш орқали амалга оширилади.
  2. Абитуриентга бир вақтнинг ўзида 3 та олий ўқув юртига ариза юбориш имконияти тақдим этилади, шу билан биргаликда, Ягона портал абитуриентга иккинчи ва учинчи олий ўқув юртларини ва ўқиш йўналишини автоматик режимда таклиф қилади, бу эса ўз навбатида олий ўқув юрти ва ўқиш йўналишини танлаш учун сарфланадиган вақтни қисқартиради.
  3. Шунингдек, абитуриентга тест синовларини мустақил равишда топшириш учун жой танлаш имконияти берилади.

Ушбу интерактив хизматни Ягона портал орқали (my.gov.uz) ишга тушириш, мазкур хизматни тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжат тасдиқланганидан кейин амалга оширилади.

Бизнинг янгиликларимизни кузатиб боринг, ушбу хизмат ишга туширилгандан сўнг, Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази мамлакатимиздаги олий ўқув юртларига ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш бўйича тўлиқ йўл-йўриқлар билан сизларни албатта таништиради.

Манба: Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг