Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Молия 02/06/2017 ОТБ Ўзбекистонга уй-жойлар қурилиши учун 500 млн. доллар тақдим этди
ОТБ Ўзбекистонга уй-жойлар қурилиши учун 500 млн. доллар тақдим этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- ОТБ Ўзбекистонга арзонлаштирилган уй-жойлар қурилиши учун 500 млн. доллар тақдим этиш тўғрисидаги ҳужжатни мақуллади.

500 млн. доллар миқдоридаги маблағлар ОТБнинг оддий ресурслари ҳисобидан тақдим этилади. ОТБ кредити эвазига Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида 29 мингта янги арзонлаштирилган уйлар қурилади.

Уйлар қишлоқ жойларида арзонлаштирилган уйлар қуриш Давлат дастури доирасида қурилади.

ОТБ маълумотларига кўра, лойиҳани Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги бошқаради. Кредит маблағлари Ўзбекистоннинг 3 та банки орқали қайта молиялаштирилади – Ипотека Банк, Ўзбекистон ТИФ МБ ва Қишлоқ қурилиш банк. Лойиҳада шунингдек, “Қишлоқ қурилиш Инвест” Инжиниринг компанияси ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган. ОТБ бугунги кунга қадар Ўзбекистонга 5,7 млрд. долларлик 63 та кредит ажратган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг