Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 11/07/2016 ОТБ Ўзбекистонга 450 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит тақдим этиши мумкин
ОТБ Ўзбекистонга 450 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит тақдим этиши мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ҳукумати Қашқадарё вилоятида жойлашган Таллимаржон иссиқлик электростанциясини кенгайтириш учун Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ)нинг кредитини жалб қилмоқчи.

ОТБ сайти маълумотларига кўра, Ўзбекистон Таллимаржон иссиқлик электростанциясини модернизациялашнинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ)нинг 450 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредитини жалб қилмоқчи.

Мазкур ишлар билан боғлиқ лойиҳа Ўзбекистон томонидан 2016-йилнинг охиригача ишлаб чиқилади. ОТБ эса кредит буюртмасини 2017-йилнинг бошида кўриб чиқади.

Лойиҳа 2020-йилгача қуввати 450 МВт бўлган яна иккита буғгаз мосламаларининг қурилишини назарда тутади. Лойиҳанинг бирламчи баҳоси 900 млн. АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Қайд этиб ўтиш жоиз, ҳозирда Жанубий Кореянинг “Daewoo” ва “Hyundai” компаниялари Таллимаржон иссиқлик электростанциясини модернизациялаш бўйича умумий қиймати 861 млн. АҚШ долларилик лойиҳани амалга оширишмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1,28 млрд. АҚШ доллари бўлиб, ОТБнинг 350 млн. АҚШ долларлик кредити, Япония халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (JICA)нинг 300 млн. АҚШ долларлик кредити, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фондининг 250 млн. АҚШ долларлик кредити ва “Ўзбекэнерго” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг