Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 11/05/2018 Отабек Муродов ва Памела Спратлен билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
Отабек Муродов ва Памела Спратлен билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Муҳтор элчиси Памела Спратлен билан учрашуви бўлиб ўтди.

Элчи П.Спратленга Ўзбекистон Республикаси Президентининг раҳбарлиги остида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят қонунчилигини либераллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган чоралар ҳақида маълумот берилди.

Ушбу икки томонлама учрашув 2018 йил 15-17 майда режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи арафасида ташкиллаштирилди.

Учрашув давомида тарафлар икки томонлама ҳамкорлик, тажриба алмашинуви, виждон ва сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда олиб борилаётган ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг