Валюта курслари 06/02/2025
$1 – 12985.32
UZS – -0.1%
€1 – 13511.23
UZS – 0.53%
₽1 – 132.22
UZS – 0.71%
Қидириш
Ўзбекистон 06/02/2025 Ота-она қарамоғисиз қолган икки нафар бола Россия Федерациясидан Ўзбекистонга олиб келинди

Ота-она қарамоғисиз қолган икки нафар бола Россия Федерациясидан Ўзбекистонга олиб келинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун тонгги вақтда Тошкент аэропортига мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган икки нафар вояга етмаган фуқаро етиб келинди. Улар ота-оналарининг депортация қилиниши натижасида Москвада қаровсиз қолган 3 ёшли қизалоқ ва 15 ёшли ўғил боладир.

Болаларга Москвадаги "Алтуфево" вояга етмаганларни ижтимоий реабилитация қилиш маркази ходимлари ҳамроҳлик қилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан болалар ва уларнинг оилаларига ҳаётга мослашиш ва барқарорликни тиклаш учун барча зарур ижтимоий хизматлар кўрсатилади.

Хорижда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болаларни қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг