Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиёдаги Бош директори Вернер Липак билан учрашув бўлиб ўтди.
Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Синди Малвичини ҳам икки томонлама музокараларда иштирок этди.
ОТБ бошқармаси бошлиғининг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда халқаро банк томонидан Ўзбекистон Республикаси билан 2019-2023 йилларга мўлжалланган Ўзбекистоннинг долзарб масалалари ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда, дастур учун устувор йўналишларни белгилаб берган янги ҳамкорлик стратегияси тайёрланмоқда.
Ўзбекистон томонидан ҳозирги вақтда қилинаётган ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш учун иқтисодиётнинг асосий тармоқларини бошқариш бўйича янги ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, ОТБни молиялаштириладиган воситаларнинг кенг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бугунги кунда талаб катта бўлган энергетика, транспорт, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, кичик ва хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳа ҳамда соғлиқни сақлаш каби соҳаларда ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун сектор кредитлари бўйича қилинаётган амалий ишлар айтиб ўтилди.
Шунингдек, музокаралар чоғида МОМИҲ дастури фаолиятида иштирок этиш масаласи кўтарилди, чунки Ўзбекистон 2019 йилда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш дастурида (МОМИҲ) республикада ўтказиладиган барча муҳим воқеаларга раислик қилади. Бундан ташқари, ОТБ делегацияси МОМИҲнинг асосий йиғилиши доирасида Осиё Тараққиёт Банки президенти Такехико Накаонинг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилиши мумкинлигини таъкидлади.
Манбаа: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги телеграм канали.