Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 18/02/2019 “Осиё шеърият анжумани-2019” да Зебо Мирзаева иштирок этди
“Осиё шеърият анжумани-2019” да Зебо Мирзаева иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мамлкатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Ўзбек шоираси, “Эътироф-2017” мукофоти лауреати Зебо Мирзаева Деҳлидаги “Осиё шеърият анжумани-2019”да иштирок этди. Анжуман Маҳатма Гандининг 150 йиллиги ва ҳинд рассоми Сайёд Хайдер Разанинг 97 йиллик юбилейига бағишланди. Ўзбекистон вакилларидан ташқари, анжуманга Арманистон, Эрон, Ҳитой. Жанубий Корея, Япония ва бошқа давлатлардан қарийб 30 нафар шоир йиғилди.

Зебо Мирзаева севги-муҳаббат, тинчлик ва озодликка бағишланган асарларини ўқиб берди. Ҳинд шоири, «Raza Foundation» жамғарма раҳбари Ашок Важпейи анжуман ҳақидаги таасуротлари  билан бўлишди. Бу ерда турли давлат вакиллари йиғилганлигига ҳамда  ҳар хил тилларда сўзлашаётганлигимизга қарамасдан, барчамиз бир биримизни тушунамиз, чунки шеърият тилида мулоқот қиламиз.

Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши турли давлат халқларини яқинлаштиради ҳамда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг