Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 03/04/2019 Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бухоронинг қиёфасини яхшилашда кўмаклашади
Osiyo infratuzilmaviy investitsiyalar banki Buxoroning qiyofasini yaxshilashda ko'maklashadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 2 апрелида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири раҳбарлигида тегишли идоралар ҳамда вазирликлар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг асосий мақсади – Бухоро вилояти инфратузилмаси тармоғини ривожлантириш бўйича банк билан инвестицион ҳамкорликни жадаллаштириш ва бу борада давлат раҳбари томонидан қўйилган вазифаларни амалга ошириш.

Бухоро вилоятидаги ривожланиш стратегиясида уй-жой-коммунал хизматларини тубдан такомиллаштириш ва йўл тизимини кенг кўламда модернизация қилиш каби бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган: унга кўра, вилоят аҳолисининг ичимлик суви, канализация тизимлари деярли тўлиқ таъминланади ва бу майдон замонавий ва қулай автомобил йўллари тармоғи билан қопланади.

Лойиҳалар ОИИБ учун жуда жозибадор бўлиб, мамлакатнинг барқарор иқтисодиётини, унинг ўсиб бораётган рейтингини ҳисобга олган ҳолда, инвестицион муҳитни яхшилашга, фуқароларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган институционал ва иқтисодий ислоҳотларни ўз ичига қамраб олади.

Учрашув якунида ушбу лойиҳалар бўйича ҳамкорликнинг молиявий ва техник жиҳатларини ривожлантиришни давом эттириш мақсадида банкнинг масъул раҳбарлари ва ўзбек томонининг вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Манба: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR- маркази.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг