Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси словакиялик мутахассислар тавсияси асосида Амир Темур хиёбони атрофида тартибга солинмаган йўловчилар ўтиш йўлакчасини синовдан ўтказмоқда. Пиёдалар ўтиш йўлида оқ ва қизил ранглар қўлланмоқда.
«Европа мамлакатларида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш тажрибасига кўра, оқ-сариқ рангли чизиқлар ҳар доим ҳам, айниқса, куннинг қоронғи вақтида яхши кўринмайди, оқ-қизил рангли чизиқлар эса ҳайдовчиларнинг ҳам, пиёдаларнинг ҳам кўзига ташланиб туради», дейилади ИИББ хабарида.
Манба: Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси.