Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Оппенҳеимер Андижон вилоятидаги учта йирик лойиҳага 1,2 миллиард доллар сармоя киритишга тайёр

Оппенҳеимер Андижон вилоятидаги учта йирик лойиҳага 1,2 миллиард доллар сармоя киритишга тайёр

Оппенҳеимер Андижон вилоятидаги учта йирик лойиҳага 1,2 миллиард доллар сармоя киритишга тайёр

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациямиз “Oppenheimer” компанияси бошқарув директори Жон Тонелли билан учрашув ўтказди. Мазкур компания АҚШдаги йирик молиявий-хизмат кўрсатувчи ҳисобланади. Нью-Йорк шаҳрида жойлашган бўлиб, фаолияти молия, инвестиция, брокерлик хизматларига қаратилган.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси бош офисида кечган учрашувда Андижон вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича тақдимот қилинди.

Жумладан, қиймати 180 миллион доллар бўлган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун замонавий корхоналар қуришга мўлжалланган текстил саноат зонаси. Шунингдек, қиймати 20 миллион долларга тенг бўлган Хонобод шаҳрини маҳаллий ва халқаро сайёҳлар учун жозибадор марказга айлантиришга қаратилган “Сунъий дам олиш кўли” лойиҳаси ва қиймати 1 миллиард долларлик “Янги Андижон” шаҳарсозлик лойиҳаси музокаралар марказида бўлди.

Томонлар иқтисодий кўрсаткичлар бўйича таҳлилларни муҳокама қилдилар. Асосий эътибор сармоявий йуналишга қаратилди. Келишув натижаларига кўра, “Oppenheimer” компанияси ушбу йирик лойиҳаларни молиялаштириш жараёнларида иштирок этишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг