Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 02/02/2024 Она ва бола саломатлиги маркази ва унинг Хоразм вилоят филиали иштирокида тиббий ёрдамнинг сифати ва уни стандартлаштириш бўйича халқаро семинар ўтказиляпти
Она ва бола саломатлиги маркази ва унинг Хоразм вилоят филиали иштирокида тиббий ёрдамнинг сифати ва уни стандартлаштириш бўйича халқаро семинар ўтказиляпти

Қандай қилиб беморларни тиббий хатолардан ҳимоя қилиш ва бунда стандартлаштиришнинг ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларида ички аудитнинг роли. Мазкур мавзулар 1—3 февралда Хоразмда россиялик мутахассислар олиб бораётган семинарнинг бош мавзулари саналди.

Бу Она ва бола саломатлик марказининг Хоразм вилоят филиали ва Л.А.Ворохобов номли 67-сонли Москва шаҳар клиник шифохонасининг ҳамкорлиги тўғрисидаги ўтган йили имзоланган меморандуми асосида ташкил этилган биринчи тадбир эмас. 

Бу сафар таълим семинарининг мавзуси сифатида «Акушерлик стационарларида сифат менежмент тизими» мавзуси танланган. Ушбу семинарда Хоразм вилоятининг ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизими муассасалари мутахассислари иштирок этди.

Замонавий тиббиётнинг мураккаблигини инобатга олган ҳолда тиббий хатоларни икки бараварга камайтириш учун ҳар бир тиббиёт муассасасида айнан тиббий фаолият сифати ва хавфсизлигининг ички назорат тизимини жорий этиш керак. Бу ерда халқаро тажрибани ўрганиш муҳим роль ўйнайди. 

Мазкур семинарда Москва шаҳар Соғлиқни сақлаш департаментининг акушерлик бўйича штатдан ташқари бош мутахассиси, Л.А.Ворохобов номли 67-сонли шифохонаси раҳбари Сергей Мартиросян ва мазкур тиббиёт муассасасининг Клиник-эксперт назорат маркази раҳбари Антонина Белинина тренер сифатида қатнашдилар.

Ўқув семинари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ ва меморандум иштирокчилари томонидан ташкил этилди.

Экспертлар тақдимотларида таъкидланишича, халқаро тажрибадан кўринишича тиббий хатоларнинг олдини олиш, улар туфайли юзага келган
мураккабликларга чап бериш жараённи стандартлаштиришга ёрдам беради. Жараённи тузатиш учун соғлиқни сақлаш муассасасининг ўзида тиббий фаолияти сифати ва хавфсизлигининг доимий ички назорати зарур.

Бундай ички аудит барча соҳаларга, жумладан, дори хавфсизлиги, шошилинч тиббий тез ёрдамни ташкил этиш, қабул бўлими иши, беморларни марказлаштириш принципини таъминлашга тааллуқли бўлиши керак.

Жаҳон тажрибасида кўринаётганидек, фақат тиббий хатолар мутахассисларнинг билими саёзлиги билан боғлиқ эмас. Тиббий ходимнинг бирон ишда янглишиши ёки ўз вақтида бажармаслиги тиббий технологиянинг бир неча манипуляцияни ўз ичига олишидан келиб чиқади. Масалан, жарроҳлик ҳамширалар иш вақтининг 70 фоизида ўз хотирасида 20 тагача топшириқни сақлаш керак. Ва бу ерда стандарт операция жараёнини ишлаб чиқиш бўйича ички назорат доирасида локал (шифохона томонидан ишлаб чиқилган) ҳаракатлар ёрдам бериши мумкин. Жаҳон тажрибасида кўринаётганидек, тиббий хатоларнинг бор-йўғи 5 фоизи тиббий ходимларнинг билими саёзлиги ва унинг бепарволигига боғлик экан. 

Шундай экан, ички аудит йўли билан ишни ташкиллаштиришдаги ожиз ҳолатларни аниқлаш ва таҳлил этиш — хатоларни минималлаштиришнинг муҳим омилидир.

Масалан, бемор шахсини идентификациялаш жараёни ҳам бундай ожиз жой бўлиши мумкин. Бу ерда айнан жисмоний идентификаторлар, яъни беморнинг исми, фамилияси, отасининг исми, туғилган санаси қўлланилиши керак. Бир қараганда беморни идентификациялашдаги хато бошқа хатолардек жиддийга ўхшамайди. Лекин улар бошқа дори воситасини буюришни, ва ҳатто беморни керак бўлмаган операцияга йўналтиришни келтириб чиқариши мумкин. Шундай қилиб, шахсни идентификациялашда беморнинг исми-шарифи, унинг палата рақами, ва бошқа белгиларни қўллаб бўлмайди.

Ички аудитлар айнан шу ва бошқа камчиликларни аниқлайди. Тренерларнинг таъкидлашича, улар таркибига чораклараро режали аудитлар ҳам, ҳамда режадан ташқари — беморларнинг шикояти асосида ва бошқа сабаблар, масалан, иш сифати бўйича салбий маълумотлар туфайли ўтказиладиган аудитлар ҳам киради экан.

Уч кунлик тренинг давомида Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари кўриб чиқилаётган мавзуларнинг долзарблигини баҳолайди ва ўзларини қизиқтирган саволлларга жавоб олади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг