Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 16/05/2023 Оммавий қабулларда тикланган адолат
Оммавий қабулларда тикланган адолат

Ҳақиқатнинг юзи – ёруғ, қўли – узун. Адолатнинг эса катта-кичиги бўлмайди. Бир инсон ҳаётидаги адолат ғалабаси ҳам, аввало, «Инсон қадри учун!» ғоясининг ҳаётий рўёби, шу ғоя атрофида йўлга қўйилган инсонпарвар тизимнинг реал натижасидир.

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг асосан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Қарши шаҳрида ташкил қилинган навбатдаги оммавий қабулида ҳам бу каби тақдирларга кўп гувоҳ бўлдик. Муаммоси ҳал бўлган инсоннинг эса чиндан ҳам елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлади.

Жумладан, қабуллар давомида суд-ҳуқуқ масалаларига оид 31 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида мазмунан кўриб чиқиш учун қабул қилиниб, тегишли судлов ҳайъатларига ҳал этиш учун ўтказилди, 131 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 39 нафар маҳкумни озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроқ жазо туриги алмаштирилди, асоссиз равишда ишдан бўшатилган 9 нафар ички ишлар тизими ходимлари ишига қайта тикланди.

Хусусан, Сурхондарёлик Нилуфар Ортиқова ҳам адолат ва ҳақиқат учун анча вақт курашиб, енгиб чиққач, бугун ёруғ юз билан яна ўз соҳасига, ўз вазифасига қайтяпти.

Хоразмлик Манзура Раҳимбердиеванинг Урганч шаҳридаги мактаблардан бирига ишга тикланишига оид масаласи эса тез орада суд тартибида кўриб чиқилиб, қонуний-адолатли ҳал қилинадиган бўлди.

Термизлик Дилором Муҳаммадиевага эса, Бош прокуратура масъулларига мурожаатидан сўнг бир корхонадан 76 миллион сўмдан зиёд иш ҳақи ундириб берилди. Қарши шаҳрида яшовчи Худоёр Ботировнинг ҳам

айни масаладаги муаммоси тез кунда ҳал қилиб бериладиган бўлди.

Алмира Рустамованинг 30 сотих ерда деҳқон хўжалиги ташкил қилиб, имтиёзли кредит олиш масаласи жойида ҳал қилинган бўлса, шўрчилик 75 ёшли тадбиркор Анор Хўжамуродованинг карьердан фойдаланиш муддатини узайтириш масаласи назоратга олинди.

Ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳам масъуллар эътибор марказида бўлди. Хусусан, 153 нафар фуқароларга ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 4,5 млрд сўмлик кредитлар олиб берилиши таъминланди. 11 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 69 нафар фуқароларга уй-жойини таъмирлаши учун 284 млн, 111 нафар фуқарога ижтимоий аҳволини яхшилаш учун 244 млн сўм ва 289 нафар фуқарога даволаниши учун 778 млн сўм моддий ёрдамлар ажратилди 109 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга тикув машинкалари берилди. 

Бундан ташқари, қабуллар давомида келиб тушган мурожаатлар асосида 27,8 км йўллар таъмирланди, 13,4 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари ва 2 дона сув иншоотлари қурилди, 5,1 км электр тармоқлар тортилди ва 2 дона трансформатор ўрнатилди. 

Тонгдан шом қоронғусига қадар давом этган оммавий қабулда 1 минг 234 та масала кўриб чиқилиб, уларнинг 347 таси жойида ҳал қилинди, 495 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат берилган бўлса, 392 та масала назоратга олинди.

Қабуллар якунлари бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига назоратга олинган ҳар бир мурожаатни ўз вақтида, қонун доирасида кўриб чиқиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

 

 
 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг