Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 23/01/2019 Олтин ҳажмлари билан боғлиқ махфийлик режими бекор қилинади
Олтин ҳажмлари билан боғлиқ махфийлик режими бекор қилинади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда олтин ҳажмлари билан боғлиқ махфийлик режими бекор қилинади. Бу ҳақдаги чора-тадбирлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг 17 январдаги қарорида белгилаб қўйилган.

Ушбу топшириқни амалга ошириш бўйича чоралар бир ой муддат ичида қабул қилинади. Ҳужжат билан кон-металлургия тармоғи йирик корхоналарининг махфий-режим бўлимлари ходимларининг штат бирликлари оптималлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан бошлаб Марказий банк Ўзбекистоннинг экспорт тузилмаси ҳақидаги маълумотларни шаффоф тарзда маълум қила бошлаган. Ўшанда асосий мақолалардан бири Швейцарияда сотиладиган олтинга бағишланган.

Мисол учун 1-чоракда 30 тонна, 2-чоракда эса 6,6 тона олтин сотилган. 3-чоракда Ўзбекистон олтинни экспорт қилмаган. Бу мамлакатнинг олтин валюта захираларининг ортишига туртки бўлган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг