Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштиришга оид Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига (https://regulation.gov.uz/oz/document/2390) қўйилди.
Лойиҳа билан шу жумладан, олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар, I ва II гуруҳ ногиронлари мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг бир баробарига тенг миқдорида йиғим (202 730 сўм) ундириш таклиф этилмоқда.
Лойиҳа юзасидан фикрларингизни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (https://regulation.gov.uz/oz/document/2390) қолдиришингиз мумкин.
Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.