Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 16/03/2023 Олий аудит органлари ва коррупцияга қарши курашиш идоралари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш
Олий аудит органлари ва коррупцияга қарши курашиш идоралари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан Таиланднинг Бангкок шаҳрида «Олий аудит органлари ва коррупцияга қарши курашиш идоралари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтири» мавзусида халқаро минтақавий семинар ўтказилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг вакиллари ҳам иштирок этмоқда. 

Ушбу семинар БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Aбу Даби декларацияси дастури (Abu Dhabi Declaration Programme) доирасида бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун:

Aбу Даби декларацияси дастури БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларининг ижросини таъминлаш учун 2021 йилда ишга туширилган. Унинг доирасида коррупцияга қарши курашишда олий аудит органларининг ролини ошириш ҳамда уларнинг коррупцияга қарши курашиш органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш вазифаси ҳам қамраб олинган.

Бангкокда ўтаётган халқаро минтақавий семинар АЗОСАИ ташкилотига аъзо мамлакатлар олий аудит органлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш миллий муассасаларининг вакилларини жамлаган. Тадбир ушбу соҳадаги энг янги концепция ва сўнгги амалий ишланмаларни очиқ форматда муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Семинарнинг вазифаси миллий, минтақавий ва халқаро даражада Олий аудит органлари ва коррупцияга қарши курашиш идоралари ўртасидаги мулоқотни кучайтириш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилашдан иборат.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг