Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 24/08/2016 Олимпиада ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг фармойиши эълон қилинди
Олимпиада ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг фармойиши эълон қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 23-август куни Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши эълон қилинди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ қуйидаги спортчилар бирйўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирландилар:

олтин медаль олгани учун ҳар бири 200 000 АҚШ доллари билан:

Нурудинов Руслан Шамилевич – оғир атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;
Дўсматов Хасанбой Марфжон ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Зоиров Шахобидин Шокирович – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Гаибназаров Фазлиддин Хасанбаевич – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;

кумуш медаль олгани учун ҳар бири 100 000 АҚШ доллари билан:

Гиясов Шахрам Джамшедович – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;

бронза медали олгани учун ҳар бири 75 000 АҚШ доллари билан:

Ахмадалиев Муроджон Қаҳор ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Тулаганов Рустам Тўлқин ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Собиров Ришод Рашидович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Урозбоев Диёрбек Бахтиёр ўғли – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Тасмурадов Елмурат Зулипхар-ули – юнон-рум кураши бўйича терма жамоа аъзоси;
Наврузов Ихтиёр Каримович – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси;
Ибрагимов Магомед Идрисович – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси.

Пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада – АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисобрақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур пул маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан биргаликда ажратилган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича белгиланган тартибда конвертация қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг