Оксана Чусовитина – Жаҳон Кубоги босқичи ғолиби
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Афсонавий ўзбек ва жаҳон гимнастика юлдузи Оксана Чусовитина Бокуда бўлиб ўтган Жаҳон Кубоги босқичида ғалабага эришди.
У тиргакли сакраш финалида 13.516 балл тўплаб, ўзининг юксак маҳорат даражасини намойиш қилди ва энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритди.