Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 05/03/2019 Оғир атлетикачиларимиз Лас-Вегасда ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади
Оғир атлетикачиларимиз Лас-Вегасда ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади

Ташкент, Ўзбекистан (UzDaily.uz) -- 8-15 март кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Эътиборлиси, унда терма жамоамиз вакиллари ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги делегациямизнинг бир қисми, аниқроғи қизлар терма жамоамиз кеча океан ортига етиб боришди ва машғулотларни бевосита АҚШда давом эттиришмоқда. Таркибда ўтган йили Аргентинада бўлиб ўтган ўсмирлар Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган, ўзбек спорти тарихида қизлар ўртасидаги биринчи жаҳон чемпиони Кумушхон Файзуллаева каби истеъдодли вакилларимизни кўриш мумкин. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун терма жамоамиз мураббийлари қуйидаги спортчиларни танлаб олишди:

-55 кг: Оғабек Нафасов;

-67 кг: Ҳожиакбар Олимов ва Асадбек Наримонов;

-73 кг: Оғабек Тўхтаев;

-96 кг: Мирҳосил Мирзабоев;

-45 кг: Нигора Абдуллаева;

-59 кг: Нигора Сувонова;

-64 кг: Кумушхон Файзуллаева;

-76 кг: Турсуной Жабборова.

Мусобақада 100 га яқин мамлакат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Қизларимиз Лас-Вегасда тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бораётган бўлишса, ўсмирларимиз АҚШга 7 март куни етиб боришади. Сўнгги йилларда оғир атлетика бўйича терма жамоамиз аъзолари бирорта нуфузли халқаро мусобақадан медалсиз қайтишмаяпти. Умид қиламизки, бу гал ҳам ушбу чиройли анъана давом этади. Терма жамоамиз вакилларининг дастлабки чиқиши 9 март санасига белгиланган. Жаҳон чемпионати 15 март кунига қадар давом этади. Миллий олимпия қўмитаси мазкур нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ёш атлетларга омад ва зафарлар тилаб қолади.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг