Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 21/10/2016 “Одноклассники”да видеонамойишнинг бошланишини белгилаш созланмаси ишга тушди
“Одноклассники”да видеонамойишнинг бошланишини белгилаш созланмаси ишга тушди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Одноклассники” ижтимоий тармоғи - тўғридан-тўғри намойишни бошлаш вақтини белгилаш созланмасини тақдим этди. Янги созланма кенгроқ аудиторияни жалб қилиш имконини беради. Энди гуруҳлар администраторлари видеонамойишнинг бошланиши ва тугашини белгилаш, ҳамда уни автоматик тарзда ёзиб олиш имкониятига эга бўлдилар. Бундан ташқари гуруҳ иштирокчиларини бўлажак трансляциялар ҳақида огоҳлантириш созланмаси ҳам қўшилди. Видеонамойиш ва унинг ёзиб олинган нусхасини кўриш имкониятларини чеклаш ҳам мумкин бўлади.

Илк марота ушбу созланмадан Warface бўйича биринчилик финали ва “ОК алоқада!” шоуси Максим Галкин билан администраторлари, ҳамда қўшиқчи Наргизнинг расмий гуруҳи унинг янги альбомининг тақдимоти вақтида фойдаландилар.

Янги созланма намойишни олдиндан эълон қилиш ва бунинг ҳисобидан катта аудитория йиғиш имкониятини беради, намойишни тўғридан-тўғри кўришга улгурмган фойдаланувчилар эса уни ёзиб олинган нусхасини кўриш имкониятига эга бўладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг