Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 29/03/2024 «Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла»: бир мақсад сари бирдам ҳаракат
«Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла»: бир мақсад сари бирдам ҳаракат

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи энг олис ва оғир ҳудудларда
«Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла» мезонларини жорий этишга қаратилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини олиб бормоқда. 

Дастурга мувоффиқ жойларда танлаб олинган 56 та «қизил» тоифадаги маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, кўмакка муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш, оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жойларда соғлом маънавий-маърифий муҳитни шакллантириш каби қатор мақсадлар кўзда тутилган.


 
Мазкур режаларни сифатли ва тезкор амалга ошириш мақсадида Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тижорат банклари ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Қабул қилинган дастур талабларидан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг биринчи чорагида қандай ишлар амалган оширилди? Натижалари қандай бўлди? Ушбу саволларга жавоб бериш мақсадида қуйидаги маълумотларга мурожаат қиламиз.

Хусусан, Республика ишчи гуруҳи вакиллари вилоят секторлари ҳамда ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни тезкор ҳал қилиш мақсадида «оғир ҳудуд» тоифасига киритилган барча 56 та маҳаллада жами 41 мингдан зиёд хонадонда ўрганишлар ўтказди. Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммолар асосида “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.

Жумладан, ободлик мезонларини жорий этишда жами 9 мингдан зиёд ижтимоий соҳа объектлари ҳамда хонадонлар таъмирланди. Шулардан, 2,2 мингта уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган фуқароларнинг турар жойлари бюджет ва ҳомийлар ҳисобидан бепул асосда жорий ва капитал таъмирлаб берилди.

Маҳаллалардаги 543 та кўчаларда 200 кмдан зиёд йўллар асфальт ва шағаллаштирилиб, 17 минг м2дан зиёд
пиёдалар йўлаги барпо этилди. Бундан ташқари, 142 км узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, ички кўчаларга 500 дан зиёд ёритиш мосламалари ўрнатилди, 37 та янги трансформатор ўрнатилиб, 156 таси капитал таъмирланди, 6 мингга яқин симёғоч устунлар бетон устунларга алмаштирилди, 2,3 мингта янги қўшимча темир-бетон устунлар ўрнатилди.

Шу билан бирга, газ таъминотини яхшилаш мақсадида 81 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди, 121 км газ тармоғи таъмирланди. Аҳоли мурожаатидан келиб чиққан ҳолда 3,1 мингдан зиёд қўшимча суюлтирилган газ баллонлар етказиб берилди.

Ичимлик суви таъминотини соҳасида 88 км узунликдаги янги сув тармоғи тортилди, 36 та ичимлик суви иншооти (скважина, минора, резервуар, насос станцияси) таъмирланди.

Бундан ташқари, халқимиз учун муқаддас Рамазон ойи кунлари 54 та қабристон ободонлаштирилиб, 6 тасида хонақоси янгидан қурилди, 10 таси жорий таъмирланди.

Республика ишчи гуруҳининг эътибор марказидаги масалалардан яна бири аҳолининг муҳтож қатламига ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлди.

Жумладан, 119 нафар фуқаронинг 373 млн сўмлик субсидия олишига кўмаклашилди, 31 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 61 нафарига протез-ортопедия воситалари, 3 минг нафарига бепул дори-дармон воситалари, 31 нафарига тикув машинаси ва 8 нафар фуқарога асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари олиб берилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари кўмагида 55 мингдан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг натижасига кўра 282 нафарига даволаниш учун бепул ордерлар берилди.

Маҳаллаларда 3,5 мингдан зиёд фуқаро бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолиятиниг яна бир муҳим йўналиши - жойларда маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш бўлди.

Ушбу мақсадда маҳаллаларда 10 мингдан зиёд турли тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, хонадон маданиятини юксалтириш, оилаларда фарзанд тарбияси, ота-она ва фарзанд муносабатлари, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, касаначиликни ривожлантириш, “Уч авлод учрашувлари”, маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш тадбирлари, спорт тадбирлари ва ҳ.к. Натижада, 544 та оиладаги нотинч ва низоли ҳолатлар жамоатчилик аралашуви билан бартараф этилди.

“Яшил макон” умуммиллий дастури ижроси доирасида барча 56 та маҳаллада қаровсиз қолиб кетган ерларга кўчатлар экилиб, “маҳалла боғлари” яратилди. Кўчалар бўйлаб ва уйлар атрофига гуллар, мевали ва манзарали дараҳтлар экилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг яна бир муҳим йўналишларидан бири бугуннинг энг долзарб масалаларидан ҳисобланган камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ва шу орқали оилаларнинг даромадини оширишдан иборат бўлди. Бу йўлда аҳоли томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланишини йўлга қўйиш — энг самарали усул саналади. Шу боис барча маҳалларда “Томорқа — даромад манбаи” мавзусида семинарлар ташкил этилди.

Семинарларда туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган мутасаддилар, сектор раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” вакиллари иштирок этди. Амалий семинар шаклида ташкил этилган тадбир қатнашчилари томорқадан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, жараёнлар ўрганилди. Мақсад аниқ — томорқадан самарали фойдаланиб, яхшигина даромад топаётган оилалар тажрибасини оммалаштириш бўлди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг