Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 19/04/2017 ЎзР МБ раҳбариятида ўзгаришлар содир бўлди
ЎзР МБ раҳбариятида ўзгаришлар содир бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раиси Шерзод Хаджизадаев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзР МБ Матбуот хизмати хабар беради.

Хаджизадаев Шерзод Рафатович 1996 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг иқтисодиёт факультетини, 2001 йили эса Банк-молия академиясининг банк иши йўналишини тамомлаган.

Банк тизимидаги фаолиятини 1996 йили Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкида оддий мутахассисликдан бошлаб, бўлим бошлиғи вазифасигача кўтарилган. 2001-2006 йилларда ТИФ Миллий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Мирзо Улуғбек филиали бошқарувчиси ўринбосари, бошлиғи вазифаларида ишлаган.

2006-2008 йилларда “Асака” акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимини эгаллаган, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасига раҳбарлик қилган.

2010 йилдан бошлаб ҳозирга қадар “Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раиси бўлиб ишлаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг