Компания маълумотларига кўра, 2016 ва 2017 йил 6 ой давомида жами 158 млн. АҚШ долларлик 39 та лойиҳа амалга оширилди.
Тармоқ корхоналари нафақат ички бозорни таъминлаш, балки ишлаб чиқарилаётган махсулотларни экспортга сотиш топшириқларини ошиғи билан бажариб келмоқдалар. Жорий йилнинг 6 ойида, маҳсулот экспорти ҳажми 46,9 млн. АҚШ долларини ёки ўтган йилга нисбатан 224 %ни ташкил қилди.
Жорий қувватларнинг модернизация қилиниши ва янги корхоналарни ишга тушириб замонавий, рақобатбардош турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқарилиши натижасида 2007 йилдан хозирги давргача экспорт қилинувчи маҳсулотларнинг турлари 12 тадан 48 тагача кўпайди, бунинг натижасида маҳсулотнинг экспорт ҳажми 33,9 млн. АҚШ долларидан 107,0 млн. АҚШ долларгача ошди. Бугунги кунда маҳсулотни экспортга чиқариш бозорларини кенгайтириш мақсадида, маркетинг ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда Туркманистан, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Афғонистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда.