Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 20/04/2019 ЎзЖОКУ Korea National Open University билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда
O'zJOKU Korea National Open University bilan hamkorlikni yo'lga qo'ymoqda

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар Университети делегацияси Корея Миллий Очик Университетига (Korea National Open University) ташриф буюрди. Университет 1972 йилда ташкил топган булиб, бугунги кунда 110 мингдан зиёд бакалавр ҳамда магистр талабаларга масофавий тарзда таьлим бериб келмокда.

Энг қизиқарлиси онлайн видео маьрузаларнинг жорий қилинганлиги Корея Республикасининг барча ҳудудларидан туриб олий маьлумот эгаллашни хохловчилар учун қулай шароитларнинг яратилганидир. Талабалар масофавий ўкиш жараёнида семестр якунларида Университетнинг ҳудудий таълим марказларига бориб имтиҳон топширишади ва унинг натижалари асосида кейинги семестр/курсга ўтказилади.

KNOU Университети раҳбарияти томонидан шуниндек, талабалар учун яратилган барча шарт-шароитлар, шу ерда ташкил этилган Рақамли Мультимедиа Марказ (Digital Broadcasting Centre) ва унда масофавий таьлим учун қўлланиладиган технологиялар, онлайн маьрузалар тайёрлаш жараёни билан таништириб ўтилди. Музокаралар жараенида икки университет ўртасида халкаро хамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, масофавий таьлимни журналистикада кенгрок жорий килиш механизмларини ишлаб чиқиш хусусида ҳам фикр мулоҳазалар билдирилди.

Манба: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг facebook саҳифаси.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг