Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Иқтисод 25/08/2025 «Ўзелтехсаноат» акциядорлик жамияти ва Сичуан провинцияси корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

«Ўзелтехсаноат» акциядорлик жамияти ва Сичуан провинцияси корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмасида Хитойнинг Сичуан вилоятидан келган 15 га яқин йирик корхоналар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Хусусан, Sichuan International Chamber of Commerce for the Machinery Industry, Donglin Innoway (Chengdu) Technology, Sinoseal Holding, Sichuan Rongtai Jieneng Machinery ва бошқалар шулар жумласидан.

Учрашув давомида Ўзбекистонда яратилган инвестицион муҳит ва хорижий инвесторлар учун мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда илғор технологияларни маҳаллий ишлаб чиқаришга жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, электротехника ва машинасозлик соҳасида инновацион ёндашувларни қўллаш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ўзаро тажриба алмашиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг