Валюта курслари 06/02/2025
$1 – 12985.32
UZS – -0.1%
€1 – 13511.23
UZS – 0.53%
₽1 – 132.22
UZS – 0.71%
Қидириш
Иқтисод 18/04/2016 «Ўзбекозиқовқатзахира» ассоциацияси ташкил этилди
«Ўзбекозиқовқатзахира» ассоциацияси ташкил этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2016-йилнинг 8-апрель куни “Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси - «Ўзбекозиқовқатзахира» ассоциацияси ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, «Ўзулгуржисавдоинвест» ассоциацияси мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси - «Ўзбекозиқовқатзахира» ассоциацияси айлантирилди.

«Ўзбекозиқовқатзахира» ассоциацияси ўзида бутун Ўзбекистон бўйлаб мева-сабзавот маҳсулотларини харид, савдо ва етказиб бериш билан шуғулланадиган 47 та корхонани бирлаштиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг