Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 19/06/2017 “Ўзбекнефтегаз” МХК 2017 йилда 16 та лойиҳани амалга оширади
“Ўзбекнефтегаз” МХК 2017 йилда 16 та лойиҳани амалга оширади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси (МХК) 2017 йилда 16 та инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳафда “Ўзбекнефтегаз” МХК бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Сайидов хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, 2017 йилга мўлжалланган инвестицион дастурга кўра “Ўзбекнефтегаз” МХК хорижий ҳамкорлар билан 50 та инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш устида иш олиб бормоқда.

Лойиҳаларнинг умумий қиймати 21,88 млрд. АҚШ долларидан кўпроқ, қайд этди у. 2017 йилда инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми 2,95 млрд. АҚШ долларини ташкил этади, улардан 1,92 млрд. АҚШ доллари тўғридан-тўғри инвестициялардир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг