Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 10/03/2019 “Ўзбеккўмир” АЖ ривожида Россия компанияси билан ҳамкорлик қилинади
“Ўзбеккўмир” АЖ ривожида Россия компанияси билан ҳамкорлик қилинади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4234, 07.03.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “ПрогрессГорТех” МЧЖ (Россия Федерацияси) шўъба хўжалик жамияти-ишончли бошқарувчи “Ўзбекистон темир йўллари”АЖнинг “Ўзбеккўмир”АЖ устав капиталидаги 45 % акциялари пакетининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб этилади.

Шунингдек қарор билан, “Ўзбеккўмир”АЖга истисно тариқасида, акцияларни ишончли бошқарувга топширилишига қадар, “ПрогрессГорТех” МЧЖ билан келишган ҳолда тегишли равишда экспертизадан ўтказилган кон-транспорт ва ёрдамчи техника, технологик ускуналарни тендер савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилди.

Эндиликда, кўмирлар нархи операцион сарфлар, капитал харажатлар ва 10 фоиздан кам бўлмаган рентабеллик даражаси асосида шакллантирилади, ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари қайта кўриб чиқилиши билан уйғун равишда қайта кўриб чиқилади.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг