Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Бугун мамлакатимизга COVAX дастури доирасида 1 999 530 доза Pfizer вакцинаси келтирилди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 71 750 853 дозага етди.
Улардан:
2 606 080 дозаси AstraZeneca;
48 169 038 дозаси ZF-UZ-VAC 2001;
1 341 790 дозаси "Sputnik V";
10 688 860 дозаси Moderna;
6 625 710 дозаси Pfizer/BioNTech;
1 976 000 дозаси Sinovac;
343 375 дозаси Sputnik light вакцинасидир.
Шундан 59 351 963 дозага яқин вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.
Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 12,2 млн. доза вакцина захираси мавжуд.