Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 19/02/2024 Ўзбекистоннинг ёш тиббий ходимлари халқаро майдонга чиқади
Ўзбекистоннинг ёш тиббий ходимлари халқаро майдонга чиқади

Ўзбекистоннинг ёш мутахассислари, жумладан, тиббиёт соҳасидаги ёшлар ўзларини халқаро илм соҳасида фаол намоён қилиб келяпти. Ёш мутахассис танловини муваффақиятли ўтаган Эдвард Ахмадиев, Ўзбекистоннинг Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг 29 ёшли шифокори, Санкт-Петербургдаги конференц-марафонда ўз илмий ишини тақдим этди.

Унинг илмий иши она ва бўлажак боланинг соғлигига таҳдид солувчи прэклампсия касчаллиги пайтида аниқ ташхис қўйишга йўналтирилган замонавий тадқиқотларга бағишланган эди. Тиббиёт фанининг ўзбекистонлик ёш вакилининг маърузаси шифокорлар учун амалий йўналиш сифатида тан олинди, ҳамда ҳамкасбларининг сезиларли қизиқишини уйғотди. 
Э.Ахамдиевнигн фикрича, конференция ўзининг мавқеи билан, катта миқдордаги илмий ва амалий инновациялар ва ишланмалар билан жозибадор экан. Эндиликда уларнинг энг яхшилари мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида қўллаш учун Республика она ва бола маркази ва унинг ҳудудий филиалларидан келган ҳамкасблар ўртасида муҳокама этилади. 

Умуман олганда, 15-17 февралда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган X Бутунроссия «Перинатал тиббиёт: прегварид тайёрланишдан соғлом оналик ва болаликка» мавзусидаги конференц-марафонда учта илмий маъруза тақдим этилди. Ундан ташқари, форумда яна 5 нафар ўзбекистонлик мутахассис бевосита иштирок этди. Конференц-марафонда ўзбекистонлик вакиллар қаторида хорижий иштирокчилар сифатида Қозоғистон, Беларусь, Польшадан келган мутахассислар ҳам қатнашди. 

Конференц-марафорн ўз олдига акушер-гинекологларнинг, неонатологларнинг, педиатрларнинг аёллар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамни такомиллаштириш борасидаги ҳаракатларини бирлаштириш мақсадини қўйган. Уч кун ичида Россиянинг энг яхши соҳа экспертлари, бошқа мамлакатлар вакиллари перинатал тиббиётга, туғруққа ёрдам беришга, ҳамда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг муҳим жиҳатларига оид мавзуларни батафсил таҳлил қилдилар. 

Бу йил бу ерда 274 нафар спикер сўзга чиққан, 546та маъруза тақдим этилган 188та секциянинг иши ташкил этилган. Бевосита иштирокчилар 2 981 кишини ташкил этган бўлса, форумга онлайн шаклда 5 762
нафар мутахассис қўшилди. 

Республика она ва бола саломатлиги маркази вакиллари ушбу кенг миқёсли тадбирда анъанавий равишда иштирок этяпти. Ва бу тадбир улар учун янги тиббий технологиялар бўйича тажриба алмашиш имкони, шунингдек, амалий тиббиёт ва касбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш майдони бўлиб хизмат қилади. 

Шундай қилиб, Она ва бола маркази Санкт-Петербургнинг учта етакчи тиббиёт марказлари билан яқин ҳамкорлик алоқаларни ўрнатган.

Улар Д.О.Отта номидаги акушерлик, гинекология ва репродуктология илмий текшириш институти, В.А.Алмазов номидаги Миллий тиббий тадқиқот маркази, Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университетидир. Улар билан имзоланган ҳамкорлик ҳақидаги

Меморандумлар доирасида ушбу тиббиёт марказларида ўзбекистонлик мутахассисларнинг тажриба орттириши, ҳамда Санкт-Петербург вакилларининг ўзаро илмий ва амалий
тажриба алмашиш, ўрганаётган тренинглар учун мастер-класслар ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифи ташкил этилади. 

Россиянинг ҳамкор тиббиёт марказлари раҳбарлари 18—19 октябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари» мавзусидаги юбилей конференциясига таклиф этилди. Ушбу тадбир базасида Она ва бола саломатлиги маркази ташкил этилган

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ташкил топганлигининг 50 йиллик юбилейига бағишланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг