Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 09/06/2023 Ўзбекистоннинг ташқи рақобатбардошлиги мустаҳкамланаяптими?
Ўзбекистоннинг ташқи рақобатбардошлиги мустаҳкамланаяптими?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2023-йилнинг биринчи чорагида савдо шериклари бўлган мамлакатларнинг валюталари курси ўзгариши Ўзбекистоннинг ташқи рақобатбардошлигига қандай таъсир кўрсатганини баҳолади.

Рақобатбардошлик – бу товарларнинг ташқи савдо шериклари товарлари билан таққослангандаги жозибадорлик даражаси. Товарнинг рақобатбардошлик даражасига мамлакатдаги ва ҳамкор давлатлардаги нарх, шунингдек, валюталарнинг номинал курси таъсир қилади.

Таҳлил Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари бўлган 15 та мамлакат – Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия, Корея Республикаси, Германия, Афғонистон, Бразилия, Эрон, Ҳиндистон, Украина, Латвия, Литва, Қирғизистон ва Франция бўйича ўтказилди.

Биринчи босқичда шерик мамлакатларнинг Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги умумий улуши ҳисоблаб чиқилди. У 65,5 фоизни ташкил этади.

Иккинчи босқичда кўриб чиқилаётган даврда ушбу мамлакатлардаги истеъмол нархлари индексининг ўсиш суръати таҳлил қилинди. 

Учинчи босқичда ушбу 15 та мамлакатдаги валюта курслари динамикаси ҳисобланди. 

Маълумот учун: Россия рубли 2023-йилнинг март ойида йил бошидагига нисбатан 0,2 фоиз қадрсизланди (45,64 дан 45,75 га). Бу хорижий мамлакатлар томонидан Россияга нисбатан қўлланилаётган санкциялар билан боғлиқ. Қозоғистон тенгеси 0,9 фоизга мустаҳкамланди (416,92 дан 412,81 га), Туркия лираси эса 2,1 фоизга қадрсизланди (14,1 дан 14,4 га).

Тўртинчи босқичда эса ҳар бир мамлакат учун номинал самарали валюта курси ҳисобланди, шунингдек, инфляция даражаси инобатга олинган ҳолда реал самарали валюта курси аниқланди. Реал самарали валюта курсининг ўсиши, мамлакат экспортининг қимматлашаётгани, импортининг эса арзонлашаётганидан далолат. Реал самарали валюта курсининг пасайиши эса аксинча.

Номинал самарали валюта курси таҳлили натижалари Ўзбекистоннинг ташқи рақобатбардошлиги фақат Туркияга нисбатан ошганлиги (НEEР=2,03), қолган мамлакатларга нисбатан эса пасайганлигини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, реал самарали валюта курси Туркия, Корея Республикаси, Германия, Афғонистон, Бразилия, Қирғизистон, Франция, Италия ва Японияга нисбатан мустаҳкамланган, яъни ушбу ҳамкор мамлакатларга эскпортимиз қимматлашиб, импортимиз арзонлашган. Бошқа асосий ҳамкор мамлакатлар – Хитой, Россия, Қозоғистон, Эрон, Ҳиндистон, Украина, Латвия, Литва, Беларус ва Туркманистонга нисбатан экспорт қиймати пасайган, импорт қиймати эса ошган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг