Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Ўзбекистон 25/08/2025 Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ватандошимизни Ватанига қайтаришда ёрдам берди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ватандошимизни Ватанига қайтаришда ёрдам берди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консулхонаси хорижда ишга жойлашишга уриниш жараёнида алдов қурбонига айланган Самарқанд вилоятилик ёш аёл билан боғлиқ ҳолат ҳақида маълумот берди.

Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёл Туркияда юқори маошли иш ҳақидаги ваъдаларга ишонган. Истанбулда яшовчи, ўзини тадбиркор сифатида таништирган шахс уни ишчи визасисиз мамлакатга олиб кириб, паспортини олиб қўйган ва оғир шароитларда ишлашга мажбур қилишга уринган.

«Консулхонага келиб тушган мурожаат асосида Туркиядаги Миграция агентлиги ваколатхонаси билан ҳамкорликда тезкор чоралар кўрилди. Натижада юртдошимиз саломат ҳолда Ватанга қайтарилди. Ёлғон ваъда берган шахснинг қилмишлари ҳақидаги маълумот Туркиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига топширилди», — дейилади Бош консулхона баёнотида.

Ваколатхона шунингдек фуқароларга мурожаат қилиб, чет элда «осон пул топиш» ваъдаларга ишонмасликка, ҳаёт ва хавфсизликни хавф остига қўймасликка ҳамда давлат ўз фуқароларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини унутмасликка чақирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг