Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 28/03/2019 Ўзбекистоннинг дунё рейтингларидаги ўрни эълон қилинди
Ўзбекистоннинг дунё рейтингларидаги ўрни эълон қилинди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бугунги кунда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистоннинг асосий халқаро рейтинглардаги ўрнини таҳлил қилмоқда. Мазкур таҳлиллар доирасида юртимизнинг дунё рейтингларидаги ҳолати умумлаштирилиб, ягона инфографика кўринишига келтирилди.

Ушбу маълумот Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш учун масъул вазирлик ва идоралар мутахассислари, халқаро ва нодавлат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари томонидан иш жараёнида фойдаланиш учун тақдим этилмоқда.

  • Глобал инновациялар индекси 2018
  • Глобал рақобатбардошлик индекси 2018
  • Дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рейтинги 2018
  • Дунё мамлакатлари фаровонлиги индекси 2018
  • Бюджет очиқлиги индекси 2017
  • Саноат рақобатбардошлиги индекси

1-ўрин: Нотўғри овқатланганлик туфайли юқори ўлим даражаси рейтинги

2-ўрин:

  • Пахта толаси экспорти
  • «Қоракўл» ишлаб чиқариш

3-ўрин:

  • Кадмий қазиб олиш
  • Пахта экспорти
  • Уран экспорти
  • Тошкент — 2019 йил энг арзон шаҳарлар рўйхатида

4-ўрин: Аниқланган олтин захиралари

5-ўрин:

  • Пахта ишлаб чиқариш
  • Ёлғиз сайёҳлар учун хавфсиз давлатларнинг 2019 йилги рўйхатида

6-ўрин:

  • Хом ипак ишлаб чиқариш
  • Пахта етиштириш
  • Уран қазиб олиш

7-ўрин: Аниқланган уран захиралари

8-ўрин:

  • Олтин қазиб олиш
  • Аниқланган молибден захиралари

10-ўрин: Тасдиқланган мис захиралари

11-ўрин:

  • Сунъий суғориладиган ер майдони
  • Табиий газ қазиб олиш

12-ўрин: Корхоналарни рўйхатга олиш (Doing Business-2019)

14-ўрин: Табиий газ захиралари

16-ўрин: Ҳавоси ифлос мамлакатлар рейтинги-2018

18-ўрин: Бензин нархи энг арзон бўлган мамлакатлар рейтинги

39-ўрин: Ҳарбий қудрат бўйича бутунжаҳон индекси

41-ўрин: Шартномалар ижросини таъминлаш (Doing Business-2019)

43-ўрин: Аҳоли сони бўйича

44-ўрин: Бутунжаҳон бахт индекси-2018

52-ўрин: Барқарор тараққиёт мақсадлари индекси-2018

53-ўрин: Бутунжаҳон хайрия индекси-2018

56-ўрин: Ер майдони бўйича

60-ўрин: Кредит олиш (Doing Business-2019)

64-ўрин:

  • Миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш (Doing Business-2019)
  • Солиққа тортиш (Doing Business-2019)

67-ўрин: Визасиз режим (Global Passport Power Rank 2019)

69-ўрин: Арзон мобил интернет рейтинги-2018

71-ўрин: Мулкни рўйхатга олиш (Doing Business-2019)

76-ўрин: Бизнес юритиш рейтинги-2019

79-ўрин: 2019 йилги таълим тизимининг таъсирини ўлчаш ва баҳолаш бўйича халқаро маълумотлар базасида

80-ўрин: Жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги индекси-2018

81-ўрин: «Электрон ҳукумат-2018»

91-ўрин: Тўловга лаёқатсизлик учун рухсат бериш (Doing Business-2019)

92-ўрин: Киберхавфсизлик глобал рейтинги-2017

94-ўрин: Қонун устуворлиги индекси-2019

98-ўрин: Ижтимоий ривожланиш индекси-2018

100-ўрин: Туғилиш даражаси

101-ўрин: Фаровонлик ва барқарор иқтисодий ривожланиш индекси

104-ўрин: Жаҳон тинчликсеварлик рейтинги-2018

105-ўрин: Инсон тараққиёти индекси-2018

117-ўрин: Логистика самарадорлиги индекси

127-ўрин: Гендер тенглиги даражаси

129-ўрин: Интернет тезлиги бўйича давлатлар рейтинги

132-ўрин: Терроризм глобал индекси-2018

134-ўрин: Қурилиш учун рухсат олиш (Doing Business-2019)

136-ўрин: Экологик самарадорлик индекси-2019

140-ўрин: Иқтисодий эркинлик индекси-2019

156-ўрин: Жаҳон мамлакатларининг демократия индекси

158-ўрин: Коррупцияни қабул қилиш индекси-2018 (давлатда коррупция даражаси)

165-ўрин:

  • Жаҳон матбуот эркинлиги индекси-2018
  • Халқаро савдо-сотиқ (Doing Business-2019)

189-ўрин: Белгиланган кенг полосали уланишлар сони

203-ўрин: Тошкент шаҳри - Дунёнинг яшаш учун энг яхши шаҳарлар рейтингида

Манба: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати телеграм канали.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг