Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 14/02/2019 Ўзбекистоннинг биринчи 1 млрд. долларлик давлат облигациялари Лондондаги қимматбаҳо қоғозлар биржасида жойлаштирилади
Ўзбекистоннинг биринчи 1 млрд. долларлик давлат облигациялари Лондондаги қимматбаҳо қоғозлар биржасида жойлаштирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 14 феврал куни Ўзбекистон Лондондаги қимматбаҳо қоғозлар биржасида мамлакатнинг биринчи 1 млрд. долларлик давлат облигацияларини 5 ва 10 йил муддатга жойлаштиради. Унинг ташкилотчилари сифатида JP Morgan Chase, Citibank ва «Газпромбанк» келтирилмоқда. Маълумотларига кўра, 13 феврал куни булиб утган дастлабки савдоларда давлат облигацияларига булган талаб 8,5 миллиард доллардан ошиб кетган.

Айтиш керак, Лондонда бўлиб ўтган road-show доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари мамлакат евробондларининг дебют жойлаштирувидан сўнг давлат облигацияларининг сотуви доимий равишда йўлга қўйилишини маълум қилган. Мамлакатдаги банклар ва компаниялар хам ҳорижий бозорлардан маблағлар жалб қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши кутилмокда. Бунда биринчи навбатда Саноаткурилишбанк, Асака, Ипотека-банк, Ўзмиллийбанк ва Ўзбекнефтегаз халкаро молия бозорига чикиши мумкин.

Reuters ахборот агентлигининг делегация вакилларига таянган холда хабар беришича, Ўзбекистон шу билан ташки карзини 20% дан 30% гача оширишга тайёр.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг