Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 02/07/2016 Ўзбекистоннинг 16,8 мингдан ортиқ фуқароси Корея Республикасида ишламоқда
Ўзбекистоннинг 16,8 мингдан ортиқ фуқароси Корея Республикасида ишламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг 16885 минг нафардан ортиқ фуқароси Корея Республикасида ишламоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Улуғбек Назаров хабар берди.

У 2006-йил Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Меҳнат вазирлиги ўртасида Жанубий Кореяга бандиликка рухсат бериш тизими бўйича ишчи юбориш тўғрисида Меморандум имзоланганлигини эслатиб ўтди.

Мазкур ҳужжат ўзбекистондан ишчиларни Жанубий Кореяга юборишни тартибга солади. Меморандум ҳар икки йилда узайтирилиб келинмоқда.

Ушбу Меморандум доирасида 2007-2016-йиллар давомида 25543 юртдошимиз Корея Республикасида ишга жойлаштирилдилар. Айни пайтда бу мамлакатда 16885 Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг