Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 24/08/2016 Ўзбекистонлик зиёратчилар Ҳаж сафарига жўнаб кетдилар
Ўзбекистонлик зиёратчилар Ҳаж сафарига жўнаб кетдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил 24 август - 4 сентябрь кунлари ўзбекистонлик 5200 нафар зиёратчиларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг чартер рейсларида Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Наманган-Мадина ва Урганч-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига жўнатиш ташкил этилади.

Жорий йилнинг 24-август куни соат 8.10 ва 9.40да ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 470 нафардан иборат дастлабки гуруҳлари иккита рейсда Тошкент-Мадина йўналиши бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлигига учиб кетди. Зиёратчиларни кузатишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этдилар.

Бўлажак ҳожилар учун меҳмонхона, тиббий марказ, ошхоналарни тайёрлаш ва зарур ташкилий ишларни амалга ошириш учун 10 нафар ишчи гуруҳи аъзолари Саудия Арабистонига сафарбар этилган. Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Мадина шаҳрида “Масжид ан-Набавий”дан 150 метр масофада жойлашган “Жавҳарат ар-Рошид”, Макка шаҳрида эса “Масжиди Ҳарам”дан 5000 метр масофадаги тўрт юлдузли “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси ижарага олинган.

Меҳмонхоналарда ҳар бир хона музлатгич, телевизор, кир ювиш машинаси, кондиционерлар билан жиҳозланган. Зиёратчилар учун фойе ва хоналарда ўзбек тилида йўл кўрсаткичлар ва зарур маълумотлар қўйилган. Макка шаҳрида зиёратчиларнинг “Масжиди Ҳарам”га боришлари учун меҳмонхонадан автобусларнинг узлуксиз қатнови ташкил этилган.

Моҳир ошпазларимиз зиёратчиларимизга уч маҳал иссиқ миллий таомлар билан баҳраманд қилишлари учун зарур шароитлар ҳозирлаб қўйилди. Зиёратчиларимизга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида, меҳмонхоналарнинг ўзида тиббиёт пунктларининг фаолияти ва шифокорларнинг узлуксиз навбатчилик асосида иш олиб боришлари тайёрлаб қўйилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг