Биринчи ўйинни ўзбекистонликлар Вьетнамга қарши ўтказди.
Учрашувнинг 17 дақиқасида Даврон Чориев ҳисобни очган бўлса, 38 дақиқада вьетнамликлар иккита тўп киритиб олдинга ўтиб олишди. Ўйиннинг сўнгги 40 дақиқасида Дилшод Раҳматов Ўзбекистон терма жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Вьетнам - Ўзбекистон 2:2
Нагоя, 23.04.2016
Голлар: М.Т.Нгуен 38, Н.С.Нго 38 - Д.Чориев 17, Д.Раҳматов 40
Халқаро ўртоқлик турниридаги иккинчи ўйинни Мендез шогирдлари Японияга қарши ўтказди. Муросасиз ва кескин курашларга бой ўтган учрашувда жанговар дуранг қайд этилди - 3:3. Терма жамоамиз таркибида голларга Дилшод Раҳматов, Артур Юнусов ҳамда Жавлон Аноровлар муаллифлик қилишди.
Шу тариқа, Хосе Мария Мендез шогирдлари Японияда ўтказилган халқаро ўртоқлик турнирида иккинчи ўринни қўлга киритишди. Мезбонлар биринчи, Вьетнам терма жамоаси эса учинчи поғонани банд этди.
Япония - Ўзбекистон 3:3
Нагоя, 24.04.2016
Голлар: Н.Осодо, М.Маедончи, С.Шибано - Д.Раҳматов, А.Юнусов, Ж.Аноров