Ўзбекистонлик дизайнер “Fashion Marine Fest”да қатнашади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистонлик дизайнер Николай Нам, 2016-йилнинг 25-июнь – 2-июль кунлари Италияда ўтадиган “Fashion Marine Fest - 2016” танлов-фестивалида қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, “Fashion Marine Fest” ҳар йили Италияда ўтказиладиган анъанавий тадбир ҳисобланади. Фестиваль дастурига маърифий ва кўнгил очар тадбирлар, сўнгги коллекцияларнинг тақдимоти ва намойиши киритилган.