Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 29/04/2019 Ўзбекистонлик академик лицей ўқувчилари халқаро олимпиада совриндори бўлишди
O'zbekistonlik akademik litsey o'quvchilari xalqaro olimpiada sovrindori bo'lishdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Шу йилнинг 20-27 апрель кунлари Санкт-Петербург шаҳрида кимё фанидан 53-Халқаро Менделеев олимпиадаси бўлиб ўтди. Олимпиадада 29 та давлатдан 170 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ваТошкент давлат аграр университети академик лицейининг ўқувчиларидан иборат юртимиз жамоаси нуфузли олимпиадада муносиб иштирок этиб, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза - жами 6 та медални қўлга киритишди.

ТПТИнинг академик лицейи 3-босқич ўқувчиси Ислом Каримов икки босқичда ўтказилган танловда 156,42 балл тўплаб, олимпиаданинг энг яхши кўрсаткичларидан бирини қайд этди. У келажакда кимё соҳасида Ўзбекистонга Нобель мукофотини совға қилмоқчи, бу йўлда тинимсиз ўқиб, изланаман, дейди. 

Халқаро олимпиадада қуйидаги иқтидорли ўқувчилар муваффақиятли иштирок этди:

Исломжон Каримов, ТПТИ академик лицейи ўқувчиси – олтин;

Улуғбек Бойирбеков, ТПТИ академик лицейи ўқувчиси – кумуш;

Диёр Хайитов, ТДАУ академик лицейи ўқувчиси – кумуш;

Мирумид Миракбаров, ТПТИ академик лицейи ўқувчиси – кумуш;

Моҳира Болтаева, ТПТИ академик лицейи ўқувчиси – бронза.

Маълумот учун, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 226-сонли қарорига биноан халқаро олимпиада совриндорлари ОТМга тест синовлари ҳамда қўшимча имтиҳонларсиз талабаликка қабул қилинади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг