Ўзбекистонга саёҳат мақсадида қарийб 950 минг хорижий фуқаро келди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил январь–июль ойларида Ўзбекистонга туризм мақсадида 949,9 минг хорижий фуқаро ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 319,3 минг нафарга ёки 50,6 фоизга кўпдир.
Энг кўп сайёҳлар Россиядан келган — 194,3 минг нафар. Кейинги ўринларда Туркманистон (147,8 минг), Қозоғистон (102,9 минг), Қирғизистон (82,1 минг), Хитой (60,8 минг) ва Тожикистон (60,5 минг) жой олган.
Европа мамлакатлари орасида Италия етакчилик қилмоқда — 20,6 минг сайёҳ. Ундан кейин Германия (17,3 минг) қайд этилган. АҚШдан 15,5 минг, Жанубий Кореядан эса 18,7 минг турист келган.
Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё мамлакатлари ичида энг фаоллари Туркия (36 минг) ва Ҳиндистон (24,9 минг) фуқаролари бўлди.
Бошқа давлатлардан 168,5 минг хорижий сайёҳ ташриф буюрди.