Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 12/04/2019 Ўзбекистон–Финландия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади
O'zbekiston–Finlandiya vazirliklararo siyosiy maslahatlashuvlari bo'lib o'tadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 12-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев мамлакатимизга келган Финландия ишбилармонлар доиралари делегацияси раҳбари, Финландия Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича Давлат котиби ўринбосари Маркку Кейненен билан учрашди.

Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Тошкент шаҳрида Финландия Фахрий консуллигини ташкил этиш давлатлараро алоқаларни тизимли тус олишига ва икки давлат бизнес ҳамжамиятлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга замин яратади.

Хусусан, илғор Финландия технологияларини жалб этган ҳолда АКТ, чиқиндиларни бошқариш, қурилиш моллари саноатига ускуналар жорий этиш ҳамда олтин қазиб олиш соҳаларини ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Мулоқот чоғида 2019-йилнинг май ойида Ўзбекистон–Финландия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раундини ўтказиш имконияти кўриб чиқилди.

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Финландия ҳукуматлараро комиссияси фаолиятини тиклаш зарурлигини баён қилиб, мазкур комиссия янги лойиҳаларни таклиф қилиш ва амалга ошириш бўйича қўшма ишларга амалий тус беришини таъкидладилар.

Музокаларда Финландия Элчиси Маря Лиивала иштирок этди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг