Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 13/05/2023 Ўзбекистондан уч нафар боксчи жаҳон чемпиони бўлди
Ўзбекистондан уч нафар боксчи жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистондан уч нафар боксчи жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар боксчиси Тошкентда рақибларини мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлди.

Ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб Aсадхўжа Мўйдинхўжаев чемпионлик учун кураш олиб борди. У финалда қозоғистонлик Дулат Бекбауовни мағлубиятга учратиб, 67 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлди.

Тажрибали боксчи, Рио–2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам вазни 51 килограммгача бўлган вазнда чемпионликни қўлга киритди. Финалнинг биринчи раундида у франциялик Билол Беннамни нокаутга учратди.

Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ўз фаолиятида иккинчи марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Финалда ҳамюртимиз кубалик Aлехандро Aрзолани мағлуб этди.

Эртага финал баҳсида рингга чиқадиган бошқа 4 нафар чарм қўлқоп устамиздан ҳам олтин медалларни кутиб қоламиз.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг