Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 25/08/2023 Ўзбекистондаги технологик стартапларда кўпроқ қўллаб-қувватлашга эҳтиёж мавжуд
Ўзбекистондаги технологик стартапларда кўпроқ қўллаб-қувватлашга эҳтиёж мавжуд

Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) янги ҳисоботига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда технологик стартаплар сони сезиларли даражада ошган, бироқ уларнинг кўпчилиги ҳали бошланғич босқичда, чунки улар янги ғояларни синаб кўрмоқдалар ва ўзларининг илк қадамларини қўймоқдалар.

Ушбу стартаплар учун қўллаб-қувватловчи экотизим молия, мураббийлик, инкубация ва истеъдодларни ривожлантириш нуқтаи назаридан фойдали бўлиши мумкин. Бугун эълон қилинган «Ўзбекистон экотизими технологик стартаплар учун» ҳисоботида айтилишича, стартапларнинг ўзи каби ушбу экотизим ривожланишнинг дастлабки босқичида. 

«Ҳукумат 2016-йилдан бошлаб технологик инновациялар ва тадбиркорликни рағбатлантириш каби кенг кўламли бозор ислоҳотларини бошлади», - дейди ОТБ консультанти ва ҳисобот ҳаммуаллифи Дилшод Зуфаров. «Ислоҳотлар бўйича саъй-ҳаракатлар давом этмоқда ва бу тез ўзгарувчан муҳитга ўз вақтида жавоб бериш учун муҳимдир».

Молиялаштириш тўсиқ бўлиб қолмоқда. Бошқа мамлакатларда бўлгани каби, стартап асосчилари шахсий жамғарма ва даромадга, шунингдек, оила ва дўстларнинг ёрдамига таянади. Бироқ, фаолиятни кенгайтириш учун ташқи молиялаштириш зарур бўлади. Шундай экан, бизнес-ангелларни ва венчур капитални янада ривожлантириш лозимдир. Ҳукумат томонидан Миллий венчур фондининг яратилиши истиқболли қадам бўлиб ҳисобланади.

Финтех ва электрон тижорат Ўзбекистонда, шунингдек, бошқа мамлакатларда технологик стартапларнинг энг йирик сегментларини ташкил қилади. Ҳисоботда иқтисодиётнинг ривожланишига кучли таъсир кўрсатадиган бошқа сегментларга ҳам эътибор қаратилган. Буларга соғлиқни сақлаш технологиялари (healthtech), қишлоқ хўжалиги технологиялари (agritech), таълим технологиялари (edtech) ва тоза технологиялар (edtech) (ёки яшил технологиялар - greentech) киради. Ушбу сегментларда стартаплар кам бўлсада, уларнинг сони ўсиб бормоқда. Улардан баъзиларига, масалан, таълим технологияларига бўлган талаб COVID-19 пандемияси туфайли ошди ва таълимнинг барча босқичларида ўқувчилар сонининг кўпайишини ҳисобга олинса, кучли бўлиб қолиши керак.

Ҳисоботда ҳукуматга харидлар орқали стартап-инновацияларга бўлган талабни қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзининг билимларни тарқатиш хизматлари орқали агротехник инновацияларни жорий этишга рағбатлантиришда фаолроқ рол ўйнаш тавсия этилади.

«Кўплаб инновациялар бошқа мамлакатлардаги стартаплар томонидан ишлаб чиқилмоқда ва уларнинг баъзилари импорт қилинади», - деди ҳисобот ҳаммуаллифи ОТБ иқтисодчиси Пол Ванденберг. «Ўзбекистон маҳаллий стартаплар орқали ўз инновацияларини ривожлантирса яхшироқ бўларди».

Ҳукумат ва молиячилардан ташқари, университетларнинг янги технологияларни яратишдаги иштироки ва ушбу технологияларни тижоратлаштириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, улар ҳам муҳим рол ўйнаши керак. Ўзаро ҳамкорлик миллий чегаралардан ташқарига чиқиши мумкин. 16-29 июл кунлари МОМИҲ Университетининг Инновация алмашинув дастури (UIEP) томонидан ўтказилган Инновациялар бўйича ёзги ўқув лагери бунга яхши мисолдир. Ушбу ташаббус Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МОМИҲ) минтақасидаги университетларнинг дастлабки стартап жамоаларини бирга тўплади. ОТБ, МОМИҲ Котибияти ва Олмаота менежмент университети (Қозоғистон), Тошкентдаги Халқаро вестминстер университети (Ўзбекистон), Давлат иқтисодиёт университети (Озарбайжон) ва Грузия Америка университети (Грузия) каби етакчи университетлар томонидан ташкил этилган UIEP семинарлар, жойларга ташрифлар, презентациялар, мураббийлик ва танишлар орттириш бўйича тадбирлар ташкил этди.

ОТБ ўта қашшоқликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириб, ривожланган, кенг қамровли ва барқарор Осиё ва Тинч океани минтақасига эришишга интилади.

ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 68 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 49 таси минтақада жойлашган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг