Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 21/07/2016 Ўзбекистондаги ОТМга 663 мингдан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширди
Ўзбекистондаги ОТМга 663 мингдан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистондаги Олий таълим муассасалари(ОТМ)га 663 мингдан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази хабар беради.

2016-йилнинг 20-июль куни Ўзбекистондаги ОТМ абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишни якунлади. 21-июлга бўлган ДТМ маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги ОТМ 663298 нафар абитуриентлардан ҳужжат қабул қилди. Бу кўрсаткич бир ўринга ўртача 11,51 нафар абитуриент тўғри келмоқда дегани ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан бери энг юқори натижа ҳисобланади.

ОТМ орасида энг кўп ҳужжатлар Термиз давлат университетига топширилган (37,67 мингта ариза, бир ўринга ўртача 20,45 нафар дегани), Қарши давлат университетига (26,33 мингта ариза, бир ўринга ўртача 18,88 нафар дегани) ва Андижон давлат университетига (25,99 мингта ариза, бир ўринга ўртача 18,28 нафар дегани).

Бакалавриат учун ажратилган квота бу йил учун 56,907 мингта бўлиб, уларнинг 19,12 мингтаси давлат грантлари ҳамда 37,787 мингтаси тўлов-контракт асосида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча ОТМларидаги тест имтиҳонлари 2016-йилнинг 1-август куни ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг